Компанининг навбатдаги жамоаси маълум бўлди

“Манчестер Сити”да 11 мавсум давомида тўп сурган Венсан Компани эндиликда “Андерлехт”нинг ўйнович мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.

33 ёшли бельгиялик футболчи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айтиб ўтди. Маълум бўлишича, Венсан “Андерлехт” билан уч йиллик шартнома имзолаган.

“Бу жуда ҳаёжонли ва ақлли қарорларимдан бири бўлди. 3 йиллик шартномани кутмагандим. Бу мен учун кутилмаган хол бўлди. Мен янги клубимда ўйнович мураббий бўлишдан ташқари, ёшларга ўз билимларимни ҳам улашмоқчиман. Бу менинг хайрлашувим эмас”, - дея хабар ёзган Компани.

Ўқилган: 1378
Манчестер Сити Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хави Мартинес Ла Лигага йўл олиши мумкин
22:21
Ракитич Ла Лигада қолиши мумкин
22:25
“Ювентус” футболчисини “Болонья”га сотиб юборди
18:40