
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Англия кубоги финалида “Уотфорд” билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ажойиб ўйин бўлди. Бундай ҳисобда рақибни мағлубиятга учратишни ҳаёлга келтирмагандик. Учта совринга эга чиқиш, бу жуда ажойиб.
Келгуси мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. Ишонаманки, ҳаммаси биз ўйлагандек чиқиши учун кўпроқ меҳнат қиламиз. Клуб Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни жуда истамоқда. Буни навбатдаги мавсумда амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, - дея Гюндоган сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.