
Мадриднинг “Атлетико” клуби ёзги трансфер мавсумида “Реал” ярим ҳимоячиси Маркос Льорентени сотиб олмоқчи, дея хабар тарқатмоқда Marca нашри.
Манбанинг таъкидлашича, “матрасчилар” Льоренте юзасидан унинг агенти билан деярли келишувга эришган. Бироқ “Реал” 24 ёшли хавбекни 50 миллион евродан кам маблағга сотмоқчи эмаслигини маълум қилди. Шу боисдан “Атлетико” раҳбарияти унинг трансфер баҳосини бироз камайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Льорентеннинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўжалланган.