Ла Лига. Бугун сўнгги тур бошланади

Бугун Испания чемпионатининг сўнгги тури старт олади. Бугунги дастурдан тур доирасидаги саккизта ўйин ўрин олган.

Айни дамда Ла Лигада 4-ўрин учун кескин кураш кечмоқда, сўнгги тур олдидан ЕЧЛга йўлланма тақдим этувчи бу ўринга уч жамоа талабгор бўлиб турибди. Ҳозирда 4-поғонани эгаллаб турган “Валенсия” сафарда “Вальядолид”га қарши баҳс юритади. Бу борада “кўршапалаклар”нинг омади келди, чунки “Вальядолид” мусобақада жон сақлаб қолиш вазифасини бажарди.

“Валенсия” билан бир хил очко тўплаган “Хетафе” ўз уйида “Вильярреал”ни қабул қилади. Мазкур ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган ҳолда, “Валенсия”ни очко йўқотишини кутишлари керак. шу ҳолдагина уларга 4-ўрин насиб этади.

Улардан икки очко ортда қолаётган “Севилья”ни “Атлетик Бильбао”га қарши қийин ўйин кутиб турибди. Чунки бильбаоликлар ЕЛга йўлланма берувчи мазкур ўринларини сақлаб қолишни исташса, бу ўйинда очко ишлашларига тўғри келади.

Бугунги куннинг энг қизиқарли ўйинларидан бири Каталонияда бўлиб ўтади. Унда Европа Лигасига йўлланма берувчи 7-ўрин учун курашаётган “Эспальол” ва “Реал Сосьедад” жамоалари ўзаро баҳсга киришадилар.

“Реал” ва “Барселона” иштирокидаги ўйинлар эса эртага бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1496
Атлетик Бильбао Атлетико М Барселона Валенсия Испания чемпионати Реал Мадрид Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” сафарда “Хетафе”ни мағлуб этди
21:08
"Реал" тарбияланувчиси фаолиятини МЛС давом эттиради
15:54
"Реал" катта эҳтимоллик билан Зиданни бўшатади, унинг ўрнига Почеттино ёки Аллегри келади
08:14