“Бунёдкор” Лушчан олдидаги қарздорлигидан ҳалос бўлди

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида “Бунёдкор” клубининг Сергей Лушчан олдидаги мажбуриятларидан ҳалос бўлгани борасида айтиб ўтди.

Шу ўринда айтиш керакки, “Бунёдкор” клуби Лушчан олдида катта қарздорлиги мавжуд бўлган. Россиялик мутахассис ушбу қарздорлик борасида тегишли жойларга мурожаат қилган. Клуб томонидан берилган муддат давомида тўланмаганлиги учун, Мажбурий ижро клуб офиси эшикларини муҳрлаганди.

“ Бунёдкор” Сергей Лушчандан қолиб келаётган қарзларини тўлаб берди. Натижада Мажбурий ижро клуб офиси эшикларини очишга рухсат берди. Шунингдек, “Бунёдкор”га тегишли автомашиналар ва техника воситалари, уларнинг ҳужжатлари қайтарилди. Кеча футболчилар март ойи учун иш ҳақларини ҳам олишди ва бу албатта Тошкент дербиси олдидан ўзига хос мотивация вазифасини бажарди, дейиш мумкин”, - деб ёзади Имомхўжаев.

Ўқилган: 2205
Бунёдкор Сергей Лушчан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бунёдкор" икки нафар футболчи трансферини эълон қилди. Улардан бири Санжар Турсунов
10:43
Аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш
03:17
ЖЧ саралашларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар
08:28