Вадим Абрамов: Тошкент жамоалари ҳамиша ўзаро шундай муросасиз ўйин ўтказишади

“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Тошкент жамоаларининг ҳар бир ўйини уларнинг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар шундай муросасиз руҳда ўтади. Ёш йигитлар шундай баҳсда ўзларини у қадар йўқотиб қўйишмаганидан хурсандман. Бугун биз ўзмизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бугун ҳар икки жамоа ҳам якунда ғалаба қозониб кетиши мумкин эди.

Иккинчи бўлимда “Локомотив”нинг ҳужумга ўтиши ва гол уришга шошилишини билган ҳолда асосан уларни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Бизда қулай имкониятлар бўлди. Лекин йигитлар бироз ёш экани сабаб рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Уларга бироз совуққонлик етишмади. Агар бироз тажрибалироқ футболчи бўлганда вазиятлардан унумли фойдаланган бўлармидик, - деди мутахассис.  

Вадим Абрамов Локомотив Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Металлург” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Навбаҳор”ни енгди
21:53
Кун тарихи - 21 ноябрь
02:27
"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди
21:31