ОАВ: "Бавария" Бундеслига ва кубокда зафар қучса ҳам Ковачни бўшатиб юборади. Унинг ўрнига номзодлар маълум

"Бавария" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Нико Ковачнинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Мавсум якунига етгач у олтин дубль қайд этган тақдирда ҳам бўшатиб юборилади. Бу ҳақида Goal.de нашри маълумот бермоқда.

"Бавария" клубини бошқариш учун асосий даъвогар сифатида – Марк ван Боммел номзоди кўрилмоқда. 42 ёшли голландиялик футболчи 2006 йилдан 2011 йилга қадар "Бавария" сафида тўп сурган. У мюнхенликлар билан бирга Германия чемпиони ва мамлакат кубогини қўлга киритган эди. У ўтган йилдан бошлаб ПСВ клубини бошқариб келмоқда.

Ушбу лавозимга Боммелдан ташқари "Аякс" мураббийи Эрик тен Хагнинг номзоди кўриб чиқилмоқда. Ковачнинг фаолиятидан жамоанинг етакчи ўйинчилари норози бўлмоқда. Унинг бир хил машғулот олиб бориши, тактик ўзгаришлар қилмаслиги туфайли танқид қилинади.

"Бавария" клуби ушбу маълумотларни инкор қилди.

Ўқилган: 1639
Бавария Нико Ковач

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” 2017 йилдан кейинги энг яхши серияни намойиш қилмоқда
11:03
Зидан: “Ливерпуль”ни йўқ қилиб ташлаймиз
17:27
“Аякс” – Голландия Кубоги соҳиби
07:07