“Янгиер-Қурувчи” клубининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

“Б” Про-лига иштирокчиси «Янгиер-Қурувчи» клубининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Шу кунгача клуб бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Давлатов соғлиғидаги юзага келган муаммолар туфайли, ўз лавозимини тарк этган.

Эндиликда унинг ўрнида ёш мутахассислардан бири Бекзод Қодирқулов фаолият кўрсатадиган бўлди. Қодирқулов бунга қадар Гулистон олимпия захиралари коллежида футбол мураббийи сифатида ишлаб келаётганди.

Янги мураббийнинг дастлабки ўйинида “Янгиер-Қурувчи” клуби ўз майдонида Бухоронинг “Зарангари” клуби устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон. Про Лига В
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Golden Boy совринига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
12:13
Thailand Beach Soccer Five's 2019. Пляж бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши ўйин ўтказди
03:48
“Бухоро” бош мураббийлиги учун асосий номзод ким?
12:06