“Насаф” – “Қўқон-1912”. Ўзаро ўйинларда ким устунлик қилмоқда?

Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” - “Қўқон-1912” учрашуви 18 май куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 20 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 13 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 38-21, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждарлар” 42 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 15 тани ташкил этади. 

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
01. 11. 2018. Насаф – Қўқон-1912 - 1:1
23. 07. 2018. Насаф – Қўқон-1912 - 1:0
06. 08. 2017. Насаф – Қўқон-1912 - 3:0
15. 04. 2016. Насаф – Қўқон-1912 - 1:0
02. 04. 2015. Насаф – Қўқон-1912 - 3:0

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро тўртта баҳсда майдонга тушишган. Ўйинларнинг учтасида дуранг натижа қайд этилган. Битта учрашувда Қаршиликлар ғалаба қозонишган.

Бошланиш вақтлари

“Насаф” - "Қўқон-1912" учрашуви, шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида соат 20:00 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 9-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин 17 май «Геолог» стадионида соат 17:45да бошланади.

Қўқон-1912 Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
Андрей Фёдоров: Сўнгги дақиқалардаги пенальти жуда ачинарли бўлди
22:27
“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Превью
06:07