“Реал” Бэйлни ҳатто “Барселона”га ҳам сотишга тайёр

“Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзги трансфер мавсумида мадридликлар сафини тарк этиши мумкин, дея хабар қилмоқда Don Balon нашри.

Қаймоқранглилар устози Зинедин Зидан футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти, бундан ташқари йирик трансферлар учун “Мадрид”га пул керак.

Манбада таъкидланишича, “Реал” президенти Флорентино Перес ҳужумчини дунёнинг исталган клубига, хусусан “Барселона”га ҳам сотишга тайёрлигини Бэйлнинг агентига маълум қилган. Клуб унинг трансферидан 80 млн евро ишлаб олмоқчи.

Бэйлнинг юқори маоши (йилига 20 млн евро) харидорларни чўчитиб юбормоқда. Агар футболчи маоши 12 млнга туширилишига рози бўлса, “Ман Сити” таклиф билан чиқишга тайёр. Бундан ташқари, “Тоттенхэм” уни ижарага олган ҳолда маошининг ярмини тўлашга тайёр.

Барселона Гарет Бэйл Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ла Лиганинг илк турлари VAR тизимисиз ўтиши мумкин
20:30
"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
"Реал" Испания чемпионати биринчи тури учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
12:23