Соca Cola Cуперлига. Бугун “Пахтакор” водийда ўйин ўтказади

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 9-тури ўйинларига старт берилади. Мазкур турни “Андижон” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги Фарғонада ўтадиган ўйин бошлаб беради.

Яқиндагина янги кўринишга келтирилган “Соғлом Авлод” стадионининг ёритиш тизимидаги муаммолар бартараф этилаётгани сабаб, бу ўйин “Истиқлол” стадионига кўчирилди.

“Шерлар” 20 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди, Шота Арвеладзе шогирдлари бу мавсумда ҳали мағлуб бўлишмади. “Андижон” (7) эса аутсайдерлар қаторида бормоқда.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 46 бор тўқнаш келишган. Пойтахтликлар 34 ўйинда зафар қучишган, 8 баҳсда дуранг қайд этилган ва 4 марта андижонликларнинг қўли баланд келган.

Ҳар икки жамоа сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор"дан Садриддин Абдуллаев ва Жавоҳир Сидиқов жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.

Соca Cola Cуперлига, 9-тур

“Андижон” – “Пахтакор”

16 май, 18:30, Фарғона


Фото: t.me/uzpfl

Андижон Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
Андрей Фёдоров: Сўнгги дақиқалардаги пенальти жуда ачинарли бўлди
22:27
“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Превью
06:07