"Барселона" бир қатор футболчиларини сотади! Клубга Гризманн ва де Лигт учун 190 млн евро керак

"Барселона" жамоаси ёзги трансферлар мавсуми учун ўз мақсадларни аниқлаб олди.

Каталонияликлар аллақачон "Аякс"дан Френки де Йонгни сотиб олиб бўлишди. Энди мақсад яна ўша голландияликлардан Маттейс де Лигт ҳам қўлга киритиш. Шу билан бирга, "Атлетико"дан Антуан Гризманни ҳам олиш бош вазифа бўлиб турибди.

Гап шундаки, "Барса"нинг барча пуллари фақатгина 75 млн евро турадиган де Йонгга етган. Яна Гризманн (120 млн) ва де Лигт (70 млн) учун 190 млн керак бўляпти. Бунинг учун жамоа бир қатор футболчиларини сотувга қўймоқда.

Сотиладиган футболчилар рўйхатига қуйидагилар кирган:

Филиппе Коутиньо (уни 100 млнга сотишмоқчи)
Иван Ракитич (50 млнгача)
Самюэль Умтити (40 млн)
Яспер Силлессен (30 млн)
Малком (40 млндан каммас)
Андре Гомеш (20-25 млн)
Денис Суарес, Рафинья Алькантара (уларнинг нархи йўқ)
Марк Кукурелья (10 млн)
Нелсон Семеду (35 млн).

Ўқилган: 3060
Барселона Иван Ракитич Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



safarali_79@mail.ru 14:13 16/05/19
Сотинглар, сотинглар, Хатто Мессини хам сотинглар. Кейин Реални кувиб утасизлар.

Мазву бўйича

“Арсенал” Лондонда “Ливерпуль” устидан иродали ғалаба қозонди
03:26
Coca Cola Суперлига. 10-турнинг барча учрашувлари жонли эфирда намойиш этилади
08:40
"Бавария" сафарда таслим бўлди, "РБ Лейпциг"дан йирик ғалаба ва қолган ўйинлар натижалари
21:19