Лэмпарднинг “Дерби”си ажойиб камбэк қайд этиб, АПЛ плей-оффи финалига йўл олди

АПЛга йўлланма берувчи плеф-офф баҳсларининг ярим финалидан ўрин олган “Лидс” – “Дерби Каунти” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Элланд Роуд” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ўз майдонидаги ўйинни бой бериб қўйган Фрэнк Лэмпард шогирдлари сафарда иродали ғалабани қўлга киритишди ва плей-офф финалига йўл олишди.

Шу тариқа, “Дерби” АПЛга йўлланма тақдим этувчи ўйинда “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб боради. Финал 27 май куни “Уэмбли”да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси”нинг яна бир собиқ футболчиси Жон Терри “Астон Вилла”да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлайди. Шундай экан финалда собиқ жамоадошлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

АПЛ плей-оффи
½ финал, жавоб баҳси

Лидс – Дерби Каунти 2:4 (1:1, 1:3)

Голлар
: 1:0 – 24 Даллас, 1:1 – 45 Мэрриотт, 1:2 – 46 Маунт, 1:3 – 58, пенальти Уилсон, 2:3 – 62 Даллас, 2:4 – 85 Мэрриотт.

Лидс – Касилья, Берарди, Купер, Эйлинг, Даллас, Филлипс, Эрнандес, Шеклтон, Харрисон, Клих (Кларк, 86), Бэмфорд (Браун, 88).

Дерби Каунти – Рос, Мэлоун, Богл, Томори, Кио, Лоуренс, Холмс (Мэрриотт, 44), Маунт, Уилсон (Коул, 90), Джонсон, Беннетт (Хаддлстоун, 59).

Огоҳлантиришлар: Томори (5), Мэлоун (20), Лоуренс (20), Эрнандес (20), Филлипс (27), Бэмфорд (31), Купер (57), Маунт (65), Берарди (69).

Четлатишлар: Берарди (78), Мэлоун (90).

 Илк ўйин – 1:0

Англия чемпионати Дерби Чемпионшип
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” ёзда Ла Лига клубидан ҳужумчи сотиб олмоқчи
20:22
"МЮ" 1970 йилдаги салбий натижасини такрорлади
07:42
"Кристал Пэлас" – "Манчестер Сити" 0:1. Раҳим Стерлингнинг 15-дақиқадаги голи!
18:24