“Лацио” Италия Кубогини қўлга киритди

Италия Кубогининг финалидан ўрин олган “Аталанта” – “Лацио” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Стадио Олимпико”да бўлиб ўтган баҳсда римликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 82-дақиқасида Сергей Милинкович-Савич ҳисобни очган бўлса, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Хоакин Корреа жамоасининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Лацио” ўз тарихида еттинчи бор (1958, 1998, 2000, 2004, 2009, 2013, 2019) мазкур совринга эга чиқди ва бу борада “Интер”га етиб олди. Улардан кўп фақат иккита жамоа Кубокни боши узра кўтарган: “Рома” (9) ва “Ювентус” (13).

Италия Кубоги, финал

Аталанта – Лацио 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар
: 0:1 – 82 Милинкович-Савич, 0:2 – 90 Корреа.

Аталанта – Голлини, Гимшити, Масьелло, Хатебур, Паломино, Гомес, Фройлер, Иличич, де Рон (Пашалич, 85), Кастань (Госенс, 85), Сапата (Барроу, 84).

Лацио – Стракоша, Ачерби, Баштуш (Раду, 36), Марушич, Луис Фелипе, Луис Альберто (Милинкович-Савич, 79), Лулич, Корреа, Пароло, Лейва, Иммобиле (Кайседо, 67).

Огоҳлантиришлар: Баштуш (24), Масьелло (36), Лулич (39), Сапата (41), Лейва (57), Фройлер (79), Марушич (87).

Аталанта Италия Кубоги Лацио
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Милан” – “Ювентус” учрашуви Италия Кубоги тарихига кирди
13:34
Италия кубоги, 1/4 финал босқич жуфтликлари. Қуръа натижалари билан танишинг
08:07
"Барса" ва "Реал" жамоалари Испания кубогидан бир кундан чиқиб кетишди. Бунақаси 1955 йилдан бери бўлмаган
08:04