"ПСЖ" клуби Гризманн учун "Барселона" билан курашиши мумкин

"ПСЖ" клуби ҳужумчи Антуан Гризманн учун "Барселона" билан кураш олиб бориши мумкин. Бу ҳақида Parisien нашри маълумот бермоқда.

28 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун асосий даъвогар сифатида Каталония клуби қаралмоқда, бироқ унинг "ПСЖ"га трансфери "амалга ошмайдиган" иш сифатида қаралмоқда. Парижликлар Гризманни Эдинсон Каванининг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

1 июльдан бошлаб "Атлетико" футболчисининг шартномасида товон пули миқдори 200 миллион евродан 120 миллион еврогача тушади. Ундан 20 % (24 миллион евро) маблағни "Атлетико" клуби футболчининг собиқ жамоаси "Реал Сосьедад" жамоасига тўлайди.

Антуан Гризманн Барселона ПСЖ Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Леонардо: “ПСЖ”да Неймар трансфери борасида аниқ таклиф йўқ
11:33
"Ренн" 48 йилдан сўнг Франция кубоги ғолибига айланди
18:46
Тухель: Неймар борасида ҳаммаси аён, Дембеле билан эса бир йил олдин Сингапурда гаплашганман
14:23