Ла Лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси маълум бўлди

“Сельта” ҳужумчиси Яго Аспас Ла Лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ла Лига расмий сайти маълум қилишича, Аспас ўтказилган сўровномада энг кўп овозга эга бўлган. 31 ёшли ҳужумчи апрель ойида “Сельта” сафида 5та учрашувда майдонга тушган ва 4та гол урган ҳамда 4та голли узатмани амалга оширган.

Аспас ушбу мукофатни 18 май куни “Райо Валькано” билан ўтказилган учрашув вақтида расман қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Аспас жорий мавсумда виголиклар сафида 26та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол уришга эришди.

Ўқилган: 1344
Испания чемпионати Ойнинг энг яхшилари Сельта

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” Фатининг дубли эвазига “Леванте”дан устун келди
03:18
Ла Лига президенти Мессининг солиқ билан муаммолари ҳақида: Мен ҳам ҳар бир келишувни ўқимайман
00:59
Перес класико олдидан Зидан билан учрашиб унга ишонч билдирди
03:12