"Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бошқа жойга кўчирилди

Хабарингиз бор, эртага «Андижон» жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйинда бошқа стадионга кўчирилган. Бу ҳақда андижонликлар матбуот хизмати маълум қилди.

"Айни дамда Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида ёриткич тизими ФИФА талабларига тўла жавоб бериши учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, эртанги ўйин Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказиладиган бўлди. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 18:30га белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мухлисларни 16 май куни «Истиқлол» стадионига чорлаймиз.

Маълумот учун, Андижондан сотиб олинган чипталар, «Истиқлол» стадионига кириш хуқуқини беради", - дейилади баёнотда

Ўқилган: 1544
Андижон Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" Термизда "Сурхон" билан дуранг ўйнади. Шарҳ, онлайн ва статистика
18:16
“Пахтакор”нинг 2020 йил Суперлига учун рўйхати билан танишинг
12:41
Голларга бой ўйинда ёшларимиз мағлуб бўлишди
07:30