“Бухоро”нинг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” клуби бош мураббийи сифатида ишлаб келган Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” билан кечган ўйиндан сўнг истеъфога чиққан эди.

UFF.uz интернет порталига маълум бўлишича, Ашурматовнинг истеъфога чиқарилгани тез орада расман эълон қилинади. Айни вақтда маҳаллий мутахассислар жамоани “Динамо”га қарши кечадиган баҳсга тайёрламоқда.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти бир нечта мутахассислар билан музокараларни давом эттирмоқда. Булар орасида Сергей Лушчан, Шуҳрат Мақсудов, Игорь Шквирин номзодлари ҳам бор. Ҳозирча ким бош мураббий бўлиши расман ўз тасдиғини топганича йўқ.

Фото: t.me/buxoropfc

Бахтиёр Ашурматов Бухоро Маҳаллий мураббийлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Биродар Абдураимов ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
19:12
Нўмон Хасанов: Мен истеъфодан қўрқмайман ва бунга тайёрман
21:43
Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийлари "Сурхон" клуби машғулотларига ташриф буюришди
11:39