“Навбаҳор” – “Металлург”. Наманганда кечган ўйинларда ким устунлик қилган?

19 май куни Coca Cola Суперлига 9-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Суперлига (олий лига)да шу кунгача 44 маротаба ўзаро рўбарў келишган. Ўтказилган ўйинларнинг 20тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, 12та учрашувда бекободликлар зафар қучишган, 12та баҳсда эса жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги устунлик “Навбаҳор” томонида: 65га 46. 

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 72 очко, бекободликлар эса 48 очкони қўлга киритишган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, бекободликларнинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Наманганда бўлиб ўтган 22та ўйиндан 17 тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 4та баҳсда дуранг қайд этилган. Фақатгина 1 марта, яъни 2016 йили бекободликлар зафар қучишган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 19 куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:40да старт олади.

Металлург Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Металлург” – “Бунёдкор”. Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонида?
17:38
"Қўқон-1912" бугундан "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди
09:17
Андрей Фёдоров: Мақсадимиз – фақат ғалаба қозониш эди
02:33