“Астон Вилла” АПЛга йўлланма олиш учун плей-офф финалида ўйнайди

14 май куни Чемпионшипдан АПЛга йўлланма олиш учун бериладиган плей-офф басҳларининг ярим финал жавоб баҳслари ўтказилди.

Дастлабки ўйин “Вест Бромвич” ва “Астон Вилла” ўртасида ўтказилди. Дастлабки ўйинда бирмингемликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйинида эса мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўшича берилган бўлимларда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Шундан сўнг ғолибни аниқлаш учун белгиланган пенальтилар сериясида устунлик “Астон Вилла” томонидан бўлди, - 4:3.

Шу тариқа “Астон Вилла” 27 май куни АПЛга бериладиган йўлланма учун финал баҳсида тўп суради. Иккинчи финалчи бугун ўтказиладиган “Лидс” – “Дерби Каунти” учрашувида аниқланади.

“Вест Бромвич” – “Астон Вилла”  1:0. (пенальтилар серияси  3:4)
Гол: Доусон (30)
«Астон Вилла»: Стир – Элмохамади (Дэвис, 114), Туанзабе (Йединак, 120+2), Мингс, Тейлор – Хурихэйн, МакГинн, Грилиш – Грин (Адома, 75), Абрахам, Эль Гази (Коджа (101)
«Вест Бромвич»: Жонстон – Холгейт, Доусон, Хегази, Бартли, Гиббс – Йохансен (Моррисон, 71), Брант, Филлипс( Харпер, 75), Мерфи (Адарабийо, 82) – Родригес (Леко, 93)
Биринчи ўйин: 1:2.

Ўқилган: 2286
Англия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола "Ньюкасл" билан бўлган дуранг ҳақида: Буни қабул қилиш керак. Баъзида шунақаси бўлиб туради
00:05
Бирданига уч нафар футболчи АПЛ тўпурари бўлишди
04:04
АПЛнинг сўнгги 10 йилида Гвардиола энг кўп очко жамғарди
04:51