"Манчестер Юнайтед" Пепе учун курашга қўшилди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзги трансфер мавсумида ўз сафига “Лилль” ярим ҳимоячиси Николя Пепени қўшиб олмоқчи.

Daily Mirror нашри хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” ивуарлик хавбек трансферига 50 миллион евро сарфлашга тайёр. 23 ёшли футболчи борасида “Лилль” бир нечта клублардан жиддий таклифлар олган. Булар орасида “Арсенал”, “ПСЖ” ва “Бавария” клублари ҳам номи қайд этилмоқда.

Маълумот учун, Пепе жорий мавсумда “Лилль” сафида 36та учрашувда майдонга тушган ва 20та гол киритишга эришган.

Лилль Манчестер Юнайтед Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“ПСЖ” Аллан борасида музокараларга киришди
18:56
“Манчестер Юнайтед” клуби “Бетис” етакчиси учун 30 млн евро тўлашга тайёр
16:57
"Арсенал" ва "Милан" Карраско учун курашади
22:16