Гвардиола – АПЛнинг мавсумдаги энг яхши мураббийи

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионати мазкур мавсумининг энг яхши мураббийи деб топилди.

“Шаҳарликлар” АПЛда “Ливерпул”ни ортда қолдирган ҳолда чемпионликни қўлга киритишди.

Шу тариқа, Гвардиола ушбу совринни кетма-кет икки бор қўлга киритган АПЛ тарихидаги учинчи мураббийга айланди. Ундан аввал бу ишни Алекс Фергюсон ва Жозе Моуринью уддалашганди.

Гвардиоладан ташқари ушбу совринга Юргенн Клопп («Ливерпуль»), Маурисио Почеттино («Тоттенхэм») ва Нуну Эшпириту Санту («Вулверхэмптон») каби мутахассислар ҳам даъвогар эдилар.

Англия чемпионати Йилнинг энг яхшилари Манчестер Сити Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Арсенал” Косельнини сотиб юбормоқчи
17:08
"Челси" клуби сафарда "Кардиф" устидан иродали ғалабани қўлга киритди
19:59
“Арсенал” клуби “Реал” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
13:49