Расман! Гризманн “Атлетико”ни тарк этади

“Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн мадридликлар сафини тарк этади. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди.

Аввалроқ франциялик футболчи фаолиятини “Барселона”да давом эттириши ҳақида хабарлар янграганди. 1 июлдан футболчининг товон пули 200 миллион евродан 120 млн еврога тушади.

“Бу мен учун ажойиб беш йил бўлди. Барчангизга раҳмат, сиз умрбод қалбимда қоласиз” – дея мурожаат қилди Гризманн “Атлетико” мухлисларига.

Гризманн 2014 йилда 30 млн евро эвазига “Реал Сосьедад”дан “матрасчилар” сафига ўтганди. У мадридликлар клубида 256 ўйин ўтказиб, 133 голга муаллиф бўлди.

2017/18 мавсумда жамоаси билан Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида зафар қучиди.

Антуан Гризманн Атлетико М Барселона Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Умтитининг жароҳатига ойдинлик киритилди
10:53
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Каземиро: Виниcиус энди "Олтин тўп" ҳақида ўйлаши керак
14:25