"Манчестер Сити" клубига трансфер таъқиқи қўйилиши ва ЕЧЛ дан четлатилиши мумкин

"Манчестер Сити" клуби Премьер-лигадаги ютуғини нишонлаб улгурмасидан уларга трансферлар таъқиқи ва Европа чемпионлар лигасидан четлатилиш хавфи пайдо бўлди.

Премьер-лигадаги ғалаба ва Лига кубогидаги соврин билан бирга "шаҳарликлар" Англия кубогини ҳам ўз ҳисобига қўшиб олиши мумкин. Улар финалда "Уотфорд" билан тўқнаш келишади.

Бироқ "Сити"га УЕФА ва ФИФА томонидан жиддий чоралар кўрилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум давомида "Манчестер Сити" клубининг УЕФА нинг фейр-плей қоидаларини бузганлиги ҳақидаги маълумотлар чоп этилиб борди.

Охир-оқибат омма ва бошқа клубларнинг босими остида адолат истаб УЕФА катта миқёсдаги суриштирув ишларини бошлади.

The New York Times нашрининг маълумотига кўра, ҳали икки ҳафта илгари терговчилар ишларининг хулосасини тайёр қилишган. Ушбу ҳафта ва кейинги ҳафта УЕФА "Сити" клубини чемпионлар лигасидан камида бир мавсум четлатишни маслаҳат беради.

"Сити" клуби айбдор деб топилганда ҳам улар Спорт арбитраж судига аппеляция бериш ҳуқуқига эга, шунинг учун ҳам УЕФА ушбу жазонинг 2020/21 мавсумдан бошлаб амал қилинишини кутишмоқда.

Премьер-лига чемпионларининг иккинчи катта муаммоси ФИФА билан боғлиқ. Football Leaks интернет порталининг қўлига тушган ҳужжатларда "Сити"нинг нафақат молиявий фейр-плей қоидаларига боғлиқ, балким 18 ёшга тўлмаган футболчилар трансфери ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Ҳудди шундай вазиятни ушбу мавсум "Челси" клуби мисолида кўришимиз мумкин ва улар икки трансфер мавсумида футболчи сотиб ололмайди.

ФИФА трансфер таъқиқи бўйича қарор ҳали қабул қилиниши вақт талаб қилса керак ва шунинг учун ҳам "шаҳарликлар" ёзги трансфер бозорида режадагидан ҳам фаолроқ бўлиши кутилмоқда.

Дисквалификация Манчестер Сити Трансферлар УЕФА фаолиятига доир ФИФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ньюкасл" Бенитес билан келишувга эриша олмаяпти
14:59
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2013 йилнинг худди шу куни Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ўйинни ўтказган
08:57
Расман! “Вулверхэмптон” клуби “Реал” ҳимоячисини ижарага олди
18:43