Лэмпард "Челси" клубининг Азарни қўйиб юборишга чақирди

"Челси" клуби афсонаси Франк Лэмпард жамоа ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг ҳақиқатдан кетиш истагига қаршилик қилмасликка чақирди.

Якшанба куни Эден Азар клубга икки ҳафта олдин ўз келажаги борасидаги қарорини айтган. Эден Азар клубга "Реал" сафига ўтмоқчи эканилиги билдирган.

Лэмпарднинг фикрига кўра, Азар клуб учун етарлича хизмат қилди ва ўзининг энг яхши футболчисининг истагини ерда қолдириш керак эмас.

"Мен ишонч билан шуни айтишим мумкин, Эден Азар "Челси" даги етти йил ичида клубнинг буюк ўйинчилар қаторига кирди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Премьер-лига ва "Челси" учун ҳам шундай футболчидан айрилишни йўқотиш деб айтсак бўлади. Лекин ўз навбатида футболчининг шахсий талаб ва истаклари борлигини ҳам унутмаслик лозим.

Унинг кетадими йўқми, ҳақиқатдан ҳам билмайман. У барибир кетса керак, агар икки клуб бу борада келишган бўлса ва Азарнинг ўзи буни истаса бўлди.

Мен Эденни биламан ва у менга ёқади. Мен ҳам у каби иш қилган бўлар эдим", - дейди Лэмпард.

Реал Мадрид Трансферлар Френк Лэмпард Челси Эден Азар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Силессен: Кетма-кет икки финални бой бердим. Бу мавсумни унутишим керак
18:35
Юрген Клопп мураббийлик фаолиятидаги 400-ғалабага эришди
10:39
Хави, Рауль ва Хаби Алонсо УЕФА Pro мураббийлик лицензиясига эга бўлишди
22:56