Сульшер: "Юнайтед" дунёнинг энг кучли клублари билан рақобатлашади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоаси дунёнинг энг кучли клублари билан рақобат қилишини айтиб ўтди.

2018/19 мавсум "Юнайтед" клуби ва "Ман Сити", "Ливерпуль" билан орасидаги фарқ нақадар катта эканлигини кўрсатиб қўйди.

"Аввалги вақтлар билан таққослаганда катта фарқ бор.

Бизда совринлар ютиш истаги борлигини баралла айтадиган 6 та жамоа мавжуд. Олдин эса бу гапни фақат битта ёки иккита жамоа айта олар эди – биздан ташқари соврин учун "Арсенал" ёки "Челси" кураш олиб борган.

Шундан кейин "Лестер" ғолиб бўлди, "Эвертон" курашишга ҳаракат қилди в а еврокубокларда ўйнай оладиган яна 10 жамоа мавжуд.

"Сити" клуби ички аренада ҳам требл қила олишини кўрдингиз, "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари эса чемпионлар лигаси финалида. "Арсенал" ва "Челси" Европа лигаси бош соврини учун курашади, шундай экан биз дунёнинг энг кучли клублари билан кураш олиб боришга тўғри келмоқда", - дейди Сульшер.

Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Диего Симеоне Костанинг дисквалификациясига муносабат билдирди
13:48
“Селтик” бош мураббийлигига яна бир номзод пайдо бўлди
14:13
Хамес «Бавария»да қолиш истагида эмас ва «Реал»га қайтмоқчи
20:18