Де Росси: "Рома"да ўйнашда давом этмоқчиман, бироқ клуб буни истамаяпти

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси ва сардори Даниэле Де Росси мавсум якунига етгач клубдан кетиши ҳақида гапириб ўтди.

"Мен ҳаммасини кеча билдим. Мен ўзимни бу ерда яна бир-икки йил ўйнашим мумкин деб ҳис қилар эдим, бироқ ушбу қарорни қабул қилишим керак. Клуб ўрнида бўлганимда ўзим билан шартномани узайтирган бўлар эдим. Энди янги жамоа топишим керак. Мен учун бу мутлақо янги нарса.

Қарорни клуб қабул қилди, мен эмас. Мен бу ерда ўйнашда давом эттирмоқчиман, бироқ клуб буни истамайди. Раҳбарият ва футболчилар орасида катта масофа мавжуд ва умид қиламанки "Рома" клуби келажакда ютуқларга эришади", - дейди Де Росси.

Де Росси "Рома" клуби шарафини бутун профессионал футболчилик фаолияти давомида ҳимоя қилиб келган. 17 йил давомида "бўрилар" ярим ҳимоячиси учта соврин қўлга киритди – иккитаси Италия кубоги ва битта мамлакат суперкубоги.

Италия чемпионати Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клаудио Раньери мавсум охирида “Рома”ни тарк этади
15:06
Конте “Интер”дан Икардини сотиб юборишни сўраган
16:48
"Рома" клуби "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисини сотиб олмоқчи
15:47