“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг ёрдамчиси Майкл Кэррик мураббийлар штабидаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда манкуниналлар устози айтиб ўтди.
“Менинг штабимдаги барча жамоада қолади. Бу жуда муҳим деб ўйлайман. Биз бир-биримизга ёрдам берамиз. Улар ажойиб мураббийлар” – дейди Сульшер.
Аввалроқ “МЮ” Сульшернинг ассистенти Майк Фелан билан шартномани узайтирганди.
Кэррик “Манчестер Юнайтед”да қолади
Ўқилган: 1391