“Манчестер Юнайтед” келаси мавсумни қачон бошлаши “Ман Сити”га боғлиқ бўлиб турибди

“Манчестер Юнайтед” учун янги мавсум 25 июлданоқ бошланиши мумкин.

Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 2019/20 мавсумни қачон бошлашлари Англия Кубоги финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Уотфорд” учрашуви натижасига боғлиқ.

Агар бу ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонадиган бўлишса, у ҳолда “МЮ” Европа Лигаси мусобақасини иккинчи саралаш босқичидан бошлайди. Ушбу босқичнинг илк ўйинлари 25 июлда ўтказилади.

Агар Кубок финалида Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучишса, “МЮ” ЕЛни гуруҳ босқичидан бошлайди.

25 июль санасига Шанхайда бўлиб ўтадиган “МЮ” – “Тоттенхэм” ўртоқлик учрашуви белгиланган. Бундан ташқари манкунианлар 3 августда Кардиффда “Милан”га қарши саф тортишлари керак. Таъкидлаш жоиз, АПЛ янги мавсуми 10 августдан старт олади.

“Манчестер Сити” – “Уотфорд” учрашуви 18 май куни бўлиб ўтади ва бизнинг вақт билан 21:00да бошланади.

Ўқилган: 3612
Англия чемпионати Манчестер Сити Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" ўз майдонида "Брайтон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
01:44
Англия Кубоги. “Челси” кейинги босқичда, “Тоттенхэм” қуйи лига вакилини мағлуб этолмади
21:01
Эден Азар голга "ассистентлик" қилиш бўйича ТОП-5 лигалар ичида 1-ўринга кўтарилиб олди
10:21