ПФЛ бешта клубни 50 млн сўм миқдорида жаримага тортди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламентига мувофиқ Суперлига ҳамда Про-лига жамоаларининг ҳар бири U-18 жамоасига эга бўлиши лозим.

Бироқ “Ифтихор”, “Иттифоқ-Бухоро”, “Зарангари”, “Яшнобод” ва “Зирабулоқ” клублари U-18 жамоасини белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказмади. 

Шу сабабдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 6.44 банди талабларини бажармагани учун “Ифтихор”, “Иттифоқ-Бухоро”, “Зарангари”, “Яшнобод” ва “Зирабулоқ” футбол клубларига нисбатан Регламентнинг 4.14 бандига ҳамда Интизом кодексининг 5.34 бандига асосан 50 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди. 

ПФЛ фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фаластин - Ўзбекистон 2:0. Ўйин тугади
20:53
Андрей Микляев: Рақобатбардош жамоа тузишга бўлган ҳаракатимизни давом эттирамиз
06:22
"Пахтакор"нинг мавсумдаги голлари 105тага етди
07:23