Азар: Келажагим борасида қарор қабул қилдим ва бу ҳақда “Челси”га маълум қилдим

“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар келажаги билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

– “Челси”нинг ЕЧЛга йўлланма олгани сизни қолишингизга кафолат бера оладими?

– Йўқ, мен бундай ўйламайман. Мен қарор чиқариб бўлдим, мана гап нимада.

– Вазият қандай тус олмоқда?

– Мен ҳали кутмоқдаман.

– Қарорингиз ҳақида клубни огоҳлантирдингизми?

– Ҳа, бир неча кун олдин.

Мен қарор қабул қилдим, бироқ бу фақат мен учун эмас. Биз ҳали финалда ўйнашимиз керак, кейин эса кўрамиз.

– Сиз вазият мавсум охирига қадар ҳал бўлишини истаганмидингиз?

– Ҳа, бироқ бу содир бўлмади. Мен олдингидек кутмоқдаман, худди мухлислар каби.

Бўлаётган воқеалар мени ҳеч қачон чалғитмаган. Майдонда экансан, фақат ўйин ва тўпга эътибор қаратасан. Майдонга тушар эканман, мен шунчаки энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Мен у ёки бу нарса, жамоадаги вазият ёхуд ўзимнинг ҳолатим ҳақида ўйламайман. Шунчаки ўйинни ютишга ҳаракат қиламан, – дейди Азар.

Ўқилган: 2842
Челси Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" сербиялик ҳужумчи билан келишувга эришди
12:01
“Лестер” сафарда “Саутгемптон”га тўққизта гол урди
09:07
Матич “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолашга яқин
00:30