Европа Лигаси финалига ҳакамлар тайинланди. Бакудаги ўйинда жами саккизта ҳакам ишлайди

УЕФА ташкилоти Европа Лигаси финалига ҳакамлар тайинлади.

“Челси” ва “Арсенал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсни Жанлука Рокки бошчилигидаги италиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Унга қанотларда Филиппо Мели ва Лоренцо Манганелли ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Даниэли Орсато.

Видеотакрорларда унга иккита ҳамюртлари ёрдам беришади – Массимилиано Иррати ва Марко Гуида. Шунингдек, польшалик ҳакамлар Шимон Марчиняк ва Павел Сокольницкилар офсайдларга жавоб беришади.

Эслатиб ўтамиз, финал 30 май куни Баку шаҳрида бўлиб ўтади.

Арсенал Европа Лигаси Ҳакамлар Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Сульшер: “МЮ” учун ягона ижобий ҳолат – мавсум якунлангани
15:44
"Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди
17:40