Сoca Cola Cуперлигасининг 8-турида «Бухоро» жамоаси сафарда «Сурхон»га қарши баҳс юритди ва 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Олган маълумотларимизга кўра, клуб бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиққан.
Аслида мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтганди.
«Охирги ўйинлардаги салбий натижалардаги айбни мураббий сифатида ўз зиммамга оламан. Энди раҳбарият билан менинг ва жамоанинг келажаги ҳақида гаплашиб оламиз. Балким жамоада ўзгариш қилиш “Бухоро” учун фойдали бўлар», - деди мутахассис.
Бизга яқин манбада келтирилишича, Ашурматов эгаллаб турган лавозимини тарк этган.
Бахтиёр Ашурматов “Бухоро”ни тарк этдими?
Ўқилган: 1921