Гвардиола бир кўрсаткич борасида Моуриньюни ортда қолдирди

“Манчестер Сити” жамоаси якунланган Англия Премьер-лигасида чемпионлик унвонига эга бўлди. Шу тариқа Хосеп Гвардиола шогирдлари кетма-кет иккинчи йилдирки, АПЛда тенгсиз бўлишди.

Эътиборга молик томони шундаки, 48 ёшли испаниялик мутахассис фаолияти давомидаги 26та совринига эга бўлди ва у бу борада Жозе Моуриньони ортда қолдирди. Португалиялик мураббий ҳисобида клублар миқёсида 25та титул мавжуд.

Гвардиола “Барселона” билан 14 маротаба, “Бавария”да 7 бор ва “Сити”да эса 5та титулни қўлга киритганлиги билан ёдда қоладиган бўлди.

Энг кўп совринларга эга чиқиш борасида Гвардиоладан олдинда сер Алекс Фергюсон (49), Мирча Луческу (32), Валерий Лобановский (30) ва Оттмар Хитцфель (28) жой олган.

Ўқилган: 1507
Англия чемпионати Жозе Моуринью Рекордлар Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” ўзида “Борнмут”ни мағлуб этди
19:35
Испания чемпионати, 38-тур. "Алавес" – "Барселона" 0:5
21:53
Диққат, расмий хабар! ЖЧ-2022 саралаши Осиё қитъаси ўйинлари ноъмалум муддатга қолдирилди!
17:10