Легионерларимиз. Рашидов жамоаси Португалия юқори лигасини тарк этди

Португалия чемпионатининг 33-турида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган “Насьонал” клуби ўз майдонида “Порту”га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг “Насьонал” клуби вакиллари чемпионат якунланишига бир тур қолганида лигани муддатидан аввал тарк этиши маълум бўлиб улгурди.

Рашидов эса ушбу жамоа сафидаги сўнгги учрашувларда ҳаттоки қайдномага ҳам киритилмаётганди.

Маълумот учун, “Насьонал” клуби ортда қолган 33-турдан сўнг 28 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Португалия чемпионати, 33-тур

“Насьонал” – “Порту” – 0:4

Легионерларимиз Португалия чемпионати Сардор Рашидов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерлар: Шомуродов жамоасига ғалаба келтирди, Рашидов Кака ўрнига захирадан майдонга тушди
10:53
Легионерларимиз. "Сеул" дуранг ўйнади, Алибоевдан голли узатма
17:23
Легионерларимиз. "Борнео"дан ғалаба, Гусейнов 90-дақиқа ўйнади
18:25