“Сурхон” Термизда “Бухоро”ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Термизда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Ҳусниддин Ғофуров томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, термизликлар очколарини 12тага етказиб олган ҳолда 6-ўринга кўтарилиб олишди. “Бухоро” (6) эса 13-ўринда бормоқда.

Сoca Cola Cуперлигаси 8-тур

“Сурхон” – “Бухоро” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 20 Ғофуров.

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов (Аббос Махсталиев, 69), Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов (Шерзод Ҳакимов, 65), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев (Суҳроб Неъматов, 75), Дарко Станоевич.
"Бухоро": Хуршид Ходжаев, Иван Фатич (Иван Нагаев, 62), Азамат Исроилов, Асадбек Собиржонов (Миржалол Жумаев, 13), Фирдавс Асадов, Жамолиддин Убайдуллав, Раббим Ҳасанов (Акром Баҳриддинов, 37), Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов.
Огоҳлантиришлар: Фатич 34, Баенко 51, Абдумўминов 54, Юсупов 61.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Фото: t.me/uzpfl

Бухоро Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қўқон-1912" Фарғонада "Бунёдкор"га қарши учрашувга тайёргарликни олиб бормоқда
03:23
Жўрабоев Тожикистон термасига чақирилди
00:20
АГМК - "Андижон". Ўзаро учрашувлар тарихидан
13:18