А Серия. Еврокубоклар учун курашаётган “Торино” иродали тарзда ғалаба қозонди. Белоттидан супергол!

Италия А Сериясида 36-тур учрашувлари давом этмоқда.

Турин шаҳридаги «Олимпико ди Торино» стадионида «Торино» жамоаси аъзолари аутсайдерлардан бири бўлган «Сассуоло»га қарши тўп сурди.

Меҳмонлар дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса-да, кейинчалик Андреа Белотти 56-дақиқада мувозанатни тиклади. Орадан озроқ вақт ўтганидан сўнг “Сассуло” сафида Лирола жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ “Торино” клуби вакллари 2 дақиқа ичида икки бор “Сассуло” дарвозасини ишғол қила олди. Айниқса, 82-дақиқада Белотти супергол киритиб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, “Торино” клуби 36-турдан сўнг 60 очко билан турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.

Италия А Серия, 36-тур

«Торино» - «Сассуоло» - 3:2 (0:1)

Голлар :0:1 – 27 Бурабия, 1:1 – 56 Белотти, 1:2 –71 Лирола, 2:2 – 81 Дзадза, 3:2 – 82 Белотти.

«Торино» – Сиригу, де Сильвестри, Нкулу,Моретти, Ансальди (Яго Фальке, 23), Базелли,Мейте, Беренгер, Лукич (Дзадза, 49), Иццо,Белотти.

«Сассуоло” – Консильи, Феррари, Пелузо,Лирола, Демирал, Сенси, Бурабия, Бога (Эль-Бабакар, 72), Данкан (Локателли, 79),Джуричич (Рожерио, 64), Маньянелли.

Огоҳлантиришлар: Лукич (8), Бурабия (12), Феррари (26).
Четлатиш: Бурабия (28).

***

Белоттининг ғалаба келтирган голини томоша қилинг:

Италия чемпионати Торино
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Наполи" янги ҳужумчи харид қилди
14:24
"Рома" бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди
13:18
Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04