UFF.uz сайтида янги мавсум бошланмоқда!

UFF.uz сайти қайтмоқда!

Ўзбекистондаги электрон оммавий ахборот воситалари орасида UFF.uz сайтининг ўзига хос ўрни бор. У кўплаб ҳозирда ТОП-рейтингларда ўрин олган сайтларга ўз пайтида ёрдамини аямаган, кўтарилиши учун хизмат қилиб берган. Сўнгги пайтларда сайтимиз бироз ўз ўрнини йўқотгандек бўлди, бу табиийдир чунки ҳамма соҳада бор нарса. Айниқса, Ўзбекистон миллий терма жамасининг ЖЧ-2018га чиқа олмагани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Аммо бугунга келиб, жиддий мақсадларни олдига қўйган сайтимиз яна аввалги мавқеини тиклаш, тезкорликни ошириш ҳамда мухлисларга ўз вақтида футбол янгиликларини етказиб бериш мақсадида янги режаларга бел боғлаган.

Албатта бу борада ишқибозларимизнинг ҳам кўмаги керак бўлади. Футбол ахир мухлисларсиз футболми?! Шундай экан, биз сайтимизнинг ҳозирги ва аввалги фойдаланувчиларидан бизнинг майдонда фаолроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

Айни пайтда ушбу янги версиямизда ҳар қандай хабар остида фикр қолдириш имкони мавжуд. Бунинг учун электрон почтангизни киритиб, фикр қолдираверасиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳам ўзингизга керак бўлган маълумотларни топиб оласиз. Яқинда мана шу ижтимоий сайтлардаги фойдаланувчиларимиз иштирокида викториналарни бошлаймиз. Ғолиб бўлганларга яхшигина совғалар, қолаверса бирор бир ҳориж давлатига футбол ўйиини кўриб келиш учун бепул юборишни мақсад қилганмиз.

Ҳа, ҳали UFF.uz сайти ўз сўзини айтгани йўқ! Футболимиз бирга ривожланиш сари қадам ташлайверади.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг.

Телеграм: https://t.me/UFFuzOfficial2017

Фейсбук: https://www.facebook.com/Uffuz/

Твиттер: https://twitter.com/UffUzMedia

Бошқа хабарлар Веб сайт янгиликлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

UFF.uz сайтидаги барча видеолар TAS-IX худудида
10:02
UFF.uz сайтида ўз блогингизни юритишни истайсизми?
22:06
"Пахтакор" ва "Локомотив"ни Осиё Чемпионлар лигасида қўллаб-қувватлайлик!
21:15