Иван Ракитич “Интер”га ўтишга яқин турибди

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Иван Ракитични яқинлашиб келаётган ёзги трансфер мавсумида сотиб юборишга тайёр.

Goal нашри хабарига кўра, “Барселона” раҳбарияти 31 ёшли ярим ҳимоячи борасида “Интер” билан деярли келишувга эришган. “Интер” ушбу хавбек трансферига 50 миллион евро сарфлайди. Шу ўринда “Ювентус” ҳам Ракитич юзасидан таклиф билан чиққан.

Маълумот учун, Иван Ракитичнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўжалланган. У жорий мавсумда Ла Лига доирасида 32та учрашувда майдонга тушган ва 3та гол урган.

Барселона Иван Ракитич Интер Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Каземиро: Погба – жаҳон даражасидаги ўйинчи. “Реал”га келса уни яхши кутиб оламиз
19:16
"Манчестер Юнайтед" Дармианни сотишга тайёр
11:07
“Лион” 21 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олди
00:36