Тухель: Неймарда сардорлик учун салоҳият етарли эмас

“ПСЖ” клуби бош мураббийи Томас Тухель “Анже”га қарши ўйиндан (2:1) сўнг Неймарни сардор этиб тайинламаслигини айтиб ўтди.

“Бизда иккита сардор бор: Тиаго Силва ва Маркиньос. Биз уларни ўзгартирмоқчи эмасмиз.

Менимча унда (Неймарда) сардор бўлиш учун салоҳият етарли эмас. У етакчи ва креатив ўйинчи, аммо сардор эмас.

Нима учун барча шу ҳақида гапираверишини тушунмайман. Бизда Тиаго ва Марки борлигини ҳурмат қилишлари керак”, – дейди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўтган йилнинг сентябрида Бразилия термасининг доимий сардорига айланганди.

Неймар ПСЖ Томах Тухель
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Верратти Франция кубоги финалини ўтказиб юборади
13:41
"ПСЖ" Франция чемпионатида мавсумни йирик ғалаба билан бошлади
09:58
ОАВ: Неймар "ПСЖ" учун ўйнашдан бош тортмоқда
09:30