“Реал” клуби “Реал Сосьедад”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби Ли Лига 37-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди. «Қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан заявкага 19 футболчини киритди.

Ҳужумчи Гарет Бэйл мадридликлар клубининг кетма-кет иккинчи ўйинида заявкага киритилмади. Шунингдек баҳсда Кейлор Навас, Рафаэль Варан, Серхио Рамос каби ўйинчилар ўтказиб юборишади.

Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Люка Зидан, Алтурбе;

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Хесус Вальехо, Начо Фернандес, Марсело;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Марко Асенсио, Браим Диас, Маркос Льоренте, Иско;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.

«Реал Сосьедад» – « Реал» учрашуви бугун бизнинг вақт билан 21:30да бошланади.

Гарет Бэйл Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид Реал Сосьедад
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Атлетико” Мадридда “Валенсия” билан дуранг ўйнади
21:39
"Барселона" клубини кучайтирадиган 5 та футболчи
15:56
Рауль Альбиоль 6 йилдан сўнг Ла Лигага қайтди
08:28