“ПСЖ” сафарда “Анже”ни мағлуб этди

Франция чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Анже” – “ПСЖ” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Стад Раймон Копа” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Неймар парижликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 58-дақиқада Анхель Ди Мария жамоасининг иккинчи голини урди. Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар Флавьен Тенинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартиришди.

Шу тариқа, чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган “ПСЖ” очколарини 88тага етказди.

Лига 1

Анже – ПСЖ 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар
: 0:1 – 20 Неймар, 0:2 – 58 Ди Мария, 1:2 – 88 Те.

Анжер – Бютель, Павлович, Пелленар, Манко, Траоре, Сантамария, Пажо (Капель, 72), Те, Фюльжени (Эль-Мелали, 61), Рен-Аделаид, Баокен (Канга, 82).

ПСЖ – Буффон, Дани Алвес (Курзава, 70), Дагба, Маркиньос, Бернат, Верратти, Паредес, Ди Мария (Дракслер, 77), Кавани, Неймар (Шупо-Мотинг, 90), Мбе Со.

Четлатиш: Маркиньос (85).

ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жан-Пьер Папен: "ПСЖ" клубининг асосий қуроли Неймар эмас, балки Мбаппе ҳисобланади
07:12
Неймар Бразилия термасидан четлатилиши мумкин
19:11
Неймар умумий гуруҳга қайтди
06:16