Гвардиола: "Ливерпуль"дан ўтиб кетишимизни кутмаган эдим

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ мусобақа жадвалида "Ливерпуль"дан 7 очко ортда қолиб жамоасининг чемпионлик учун курашга қайтишини кутмаганини тан олди.

"Аввалмбор бу орзу ҳали амалга ошмади. 7 очко ортда қола туриб мен буни кутмаган эдим. Бу ҳақиқатга айланган орзу бўлди. Биз кўп нарсани исботладик ва ҳозирда шуни айтишимиз мумкин: "Биз чемпион бўлишимиз учун имкониятга эгамиз".

Агар биз икки маротаба кетма-кет чемпион бўла олсак, ёмон бўлмас эди. Бироқ бу ҳеч нарсани кескин ўзгартирмайди. Ҳақиқат шундаки, биз мавсумни жуда ҳам яхши ўтказдик. Энди олдимиизда иккита финал бор. Яхши ўйин намойиш қилиб кучли бўлишимиз лозим", - дейди Гвардиола.

Англия чемпионатининг тугашига бир тур қолганда "Манчестер Сити" клуби етакчилик қилмоқда ва "Ливерпуль"ни бир очкога ортда қолдирмоқда.

Ўқилган: 2264
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клопп "Вилла"дан қабул қилиб олган 2:7 ҳақида: Биз билан бўлган шунча яхши ишлардан кейин битта тарсаки олишимиз керак эди
19:30
АПЛ раҳбарияти бу йили лигада сўнгги ўринни олган жамоаларнинг тақдирига ойдинлик киритди
13:31
"Челси" ишончли тарзда "Бёрнли"ни таслим этди
21:58