“Ювентус” президенти жамоага Клоппни олиб келишни истаган, аммо...

“Ювентус” клуби президенти Андреа Аньелли туринликлар бошқарувига “Ливерпуль” устози Юрген Клоппни олиб келишни истаган.

Функционер 51 ёшли мутахассисни дунёнинг энг кучли мураббийи деб ҳисоблайди ва ҳатто Пеп Гвардиоладан ҳам кўпроқ уни жамоасида кўришни истайди.

Calciomercato нашрининг хабар қилишича, айни дамда бунинг иложи йўқ. Чунки Клопп “Ливерпуль” билан янги шартнома борасида келишиб қўйган.

Битм беш йилга мўлжалланган бўлиб, унга кўра немиснинг маоши йилига 10 млн еврони ташкил қилади.

Клопп Англияда 2015 йилдан бери ишлайди. Унинг мерсисайдлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Мураббий “Ливерпул”ни Европа Лигаси финалига олиб чиқди, сўнгра икки марта кетма-кет ЕЧЛ финалига йўл олди.

Ўқилган: 1867
Ювентус Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” Матюиди билан шартномани узайтирди
15:45
"Рома" футболчиси Туркияда тўп суриши мумкин
15:13
“Ювентус” Роналдуга янги шартнома таклиф қилади
09:12