“Барселона” клуби мавсум сўнггида ўнга яқин футболчиси билан хайрлашиши мумкин, дея хабар қилмоқда AS нашри.
Жамоани Жейсон Мурильо, Томас Вермален ва Кевин-Принс Боатенглар аниқ тарк этишади.
Дарвозабон Яспер Силлессен ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтмоқчи. Шунингдек, Самуэль Умтити ҳам кетишга яқин турибди, айниқса, “Аякс” сардори Меттейс де Лигт олиб келинадиган бўлса.
Каталонлар етарли пул таклиф қилинадиган бўлса Малкомни ҳам сотиб юборишга тайёрлар. Иван Ракитич эса “Интер”га ўтишга яқин турибди.
Шунингдек, Рафинья Алькантара ва Денис Суареснинг тақдири номаълум бўлиб турибди. Аввалроқ, Филиппе Коутиньо ҳам кўк-анорранглилар сафини тарк этмоқчи экани хабар қилинганди.
“Барселона” ёзда ўнта футболчиси билан хайрлашиши мумкин
Ўқилган: 4470