Суарес: Тўртинчи голда ёш болалардек кўриндик

“Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган “Ливерпул”га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзимизга нисбатан танқидий муносабатда бўлишимиз керак. Бу ҳолат биз билан иккинчи марта юз бермоқда. Биз кетма-кет икки марта битта хатони қилишга ҳақли эмасмиз.

“Ливерпуль” ўзи ҳохлаган ишни қилди – гол урди. Улар биринчи дақиқадан сўнггисигача ишонишди.

Биз ўз ўйинимизни намойиш қилдик. Мураббий биринчи ўйинга эътибор қаратди ва ўшани бунисида ҳам қилишга уринди. Бугунги ўйинга бўлган муносабатимиз учун узр сўрашни истардик.

Тўртинчи голда худди болалардек кўриндик. Ҳозирда бизга танқидлар бўрони ёғилишини тушунишимиз керак. Биз қаттиқ ғазабдамиз, бу жуда оғир” – дейди Суарес.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Луис Суарес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ саралаши. "Порту" ютқазган ҳолда курашни тўхтатди, "Аякс"дан эса қийин ғалаба ва бошқа натижалар
10:42
“Аякс” – Голландия Кубоги соҳиби
07:07
Эден Азар 1 сентябрга қадар майдонга қайтиши мумкин
10:05