Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтилганди. Мазкур ўйинлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида миллий терма жамоамиз учун яна бир кучли спарринг-рақиб топилди.

Шу йилнинг 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Маълумот учун, Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа таркибида Италиянинг "Милан", "Сассуоло", Англиянинг "Эвертон", "Лестер", Франциянинг "Лилль", Германиянинг "Штутгарт", Испаниянинг "Сельта" каби клубларида тўп сурадиган кучли футболчилар бор. Ҳозирда Туркия терма жамоасини Шенол Гюнеш бошқариб келмоқда.
Ўқилган: 2218
Туркия терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамлик мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди
04:01
Coca Cola Суперлига биринчи давра якунлари: Ким қанча ўйнаган?
09:23
“Бунёдкор” иккита легионер футболчини ўз сафига қўшиб олди
17:19