Голландияда футболчи ўзини касалга солиб "Тоттенхэм" - "Аякс" ўйинини кўриш учун кетган

Голландиянинг биринчи дивизион вакили "Телстар" клуби ҳужумчи Йорди ван дер Лан билан шартномани бекор қилди.

Бунга сабаб 25 ёшли футболчи ўзини касалга солгани ва Лондонга ЕЧЛ доирасидаги "Тоттенхэм" - "Аякс" жамоалари ўртасидаги илк ярим финал ўйинини кўришга кетгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

"Албатта, бу мен ноқулай вазият. Биз клуб билан гаплашдик ва яхши муносабатлар билан хайрлашишга қарор қилдик. Мени машғулотлардан озод қилмаслигини билиб ўзимни касал қилиб кўрсатдим. Бироқ шу билан бирга жамоа мавсум якуни бўйича ҳеч нарсага интилаётгани ва охирги вақтлари майдонга тушмаётганлигимни инобатга олдим. Агар бундай бўлмаганда, мен Лондонга кетмаган бўлар эдим.

Ўйиндан олдин клубга аслида яхши эканлигим ва ҳозирда Лондондалигимни хабар қилдим. Шундай экан улар мени телевизор орқали кўрганида ҳайрон бўлмас эди", - дейди ван дер Лан.

Ўқилган: 1474
Аякс Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" Жеко ўрнига "Интер"дан футболчи олмоқчи
14:21
Ван Дейк "Ливерпуль" билан янги шартнома тузганлиги борасида хабарларга изоҳ берди
13:58
"Атлетико" Родригонинг трансферини ҳал қилди. Ўйинчи Мадридга етиб келди
10:34