2001 йилда туғилган ёшлар ўртасида "Келажак сари" халқаро мусобақаси ўтказилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ёшлар ўртасида футболни оммавийлаштириш, ёшлар терма жамоаси ва профессионал футбол клубларига иқтидорли ва истиқболли футболчиларни танлаб олиш, қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш мақсадида "Келажак сари" халқаро мусобақаси ўтказилади. 

Мусобақа жорий йилнинг 11-19 май кунлари бўлиб ўтади. Унда 14та ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари қаторида Қирғизистон ёшлар терма жамоаси, Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрининг “Нархоз” футбол клуби, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари жамоалари, "Локомотив" ҳамда "Чиғатой" футбол мактаби жамоаси қатнашади.

Мусобақага қуръа ташлаш маросими 11 май куни соат 17:00да ЎФА Мажлислар залида ўтказилади.
Болалар футболи ЎФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Даврон Файзиев "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
10:28
Бенитес собиқ шогирдини Хитойга олиб келмоқчи
13:20
"Пахтакор": Кун тарихи - 16 сентябрь
08:27