Хосеп Гвардиола: Биз АПЛ чемпионлигига яқин келдик

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 37-турида “Лестер” (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Мен ўйин аввалида “Лестер”дан кўпроқ ҳужум қилишини кутгандим. Рақиб эса чуқур ҳимоявий ўйин услубини танлади. Биз эса иккала бўлимда ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик.

Кўпчилик “Ливерпуль”нинг чемпионликга лойиқ эканлигини ва улар якунда бундай номга сазовор бўлишини айтишарди. Айниқса, ОАВ бу борада фаол бўлди. Биз эса хатоларимизни тўғриладик, очколаримизни тўплашда давом этдик. Охирги турда “Брайтон” билан жуда муҳим ўйин кутмоқда. Рақиб осон эмас. Улар “Арсенал” билан ажойиб ўйин кўрсатди. Шундай экан, сўнгги турда ҳам бўшашмаслигимиз лозим.

Биз АПЛ чемпионлиги учун яқин келдик. Бундан фойдаланиб қолиш учун майдонга чиқамиз”, - дейди Гвардиола Sky Sports нашрига.

Ўқилган: 1998
Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лэмпард: Мен “Челси”га тер тўкиб ишлаш учун келдим
21:38
Маркос Рохо келажаги борасида бир қарорга келди
10:41
"Челси" ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди
21:59